Терроризмга қарши кураш Эрон ва Россия ҳамкорликларининг асосини ташкил этади
(last modified Wed, 11 Dec 2019 07:26:21 GMT )
декабр 11, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Терроризмга қарши кураш Эрон ва Россия ҳамкорликларининг асосини ташкил этади

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раисининг Халқаро ишлар бўйича ўринбосари терроризмга қарши курашни Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлигининг марказида эканлигини айтди.

Эрон ва Россия қўшма ҳарбий ҳамкорлигининг 3 -чи комиссиясида қатнашиш мақсадида Москвага сафар қилган, Эрон қуролли кучлари Бош штаби раисининг Халқаро ишлар бўйича ўринбосари генерал Қадир Низомий,   Эрон ва Россия иккита шерик сифатида ҳамкорлик қилиш учун  денгиз, ер, технологик, мудофаа, стратегик ва амалиёт мавзуларида кўп муҳим замина ва шароитларга эгалар деб қўшимча қилди.

Генерал Низомий терроризмга қарши кураш Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларининг долзарб мавзуси эканлигига тўхталиб,  минтақавий мавзулар, Осиё ғарбидаги хавфсизлик ва бошқа айрим стратегик масалалар икки мамлакат ҳамкорлиги ва муносабатларининг марказида жой олган деб аниқлик киритди.