Мўсавий: Эрон давлати экстремизм ва зўравонликсиз дунё тарафдоридир
Эрон ТИВ наттоғи Эрон давлатини экстремизм ва зўравонликсиз дунё тарафдори эканлигини таъкидлаб, дунё аҳли ҳам Эронга ўхшаб зўравонликдан холи дунё пайида бўлиши лозим деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий матбуот конференция жараёнида 18 декабрь, яъне " экстремизм ва зўравонликсиз дунё" кунига тўхталиб, Ол Сауд иккиёқлама сиёсатлардан воз кечиб, Эрон давлати бу мамлакат ва минтақанинг бошқа мамлакатларига таклиф қилган дўстона муносабатларга ижобий жавоб қайтариши лозим деб қўшимча қилди.
У Эрон томонидан таклиф этилган " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасига ишора қилиб, Саудия Арабистони бегоналарни даъват эиш ва ва қурол -яроқ омборларни кўпайтириш орқали Осиё ғарби минтақасида тинчлик ва хавфсизликни яратиш мумкин эмаслигини била олиши керак деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, айрм араб мамлакатларини Эроннинг учлик ороллари-Тунби бузург, Тунби кўчак ва Бумусо ороллари хусусидаги иддаоларига тўхталиб, бу мамлакатлар ўзининг асоссиз иддаоларидан воз кечиши керак, чунки бундай иддаолар ҳақиқатни ўзгартирмайди деб аниқлик киритди.
Мўсавий ўз сўзларида Эрон томонидан Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтирилиши ва Европанинг ўз ваъдаларига амал қилмаётгани сабаб, бу жараённи давом этишини таъкидлаб, Европа давлатлари қолган имкониятлардан ўз мажбуриятларини ижро этишда жиддийроқ фойдалансин деб айтди.
Эрон ТИВ наттоғи АҚШ молия вазири Стивен Меночиннинг санкциялар уруш ўрнидадир деган изҳоротига кўрсатган аксиламалида, Меночин ҳам АҚШ давлатининг нотўғри сўзлари ва сиёсатларини такрорламоқда, чунки санкция нафақат уруш ўрнида эмас, балки иқтисодий уруш ва иқтисодий терроризмдир деб эълон этди.