Руҳоний: АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ҳеч бир томон учун фойда келтирмаган
(last modified Fri, 20 Dec 2019 14:28:05 GMT )
декабр 20, 2019 19:28 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ҳеч бир томон учун фойда келтирмаган

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШнинг ноқонуний тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиққани АҚШга ҳам бошқа ҳеч бир томонга ҳам ҳеч қандай манфаат келтирмаган, санкциялар ҳам барча томонлар учун фақат зарар- мувафаққиятсизлик келтирган деб таъкидлади.

Япония Бош вазири Абэ Синдзонинг расмий таклифи билан бу мамлакатга сафар қилган Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  бугун  Япония Бош вазири билан қўшма музокаралари жараёнида,  барча мамлакатларни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига риоя қилишлари зарурлигини баён этар экан,  АҚШнинг Эронга нисбатан санкциялари ўз навъидаги иқтисодий терроризмдир ва  терроризмга қарши курашаётган давлатлар АҚШнинг бундай ҳатти ҳаракати қаршисида тура олишлари зарур деб эълон этди.

Ҳасан Руҳоний    Эрон давлатини  ўз манфаатларини таъминлаш чорчубасида Халқаро ядровий келишувни сақлаб қолиши учун бор куч қудратини ишга солгани ва келажакда ҳам саъй-ҳаракатини давом эттириши  шунингдек бу келишувнинг бошқа томонларини ҳам ўз мажбуриятларига амал қилишга даъват этишига тўхталиб,  АҚШ давлатини Халқаро келишувдан чиққани ва Европа давлатларининг ўз мажбуриятларини ижро этишда пассив амал қилиши  ортидан Эрон бу  келишувдаги моддалар асосида  ўз мажбуриятларини босқич ма босқич камайтиришга бошлади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Теҳрон давлати минтақа ва қўшни мамлакатлар ёрдамида  ҳардоим  минтақа ва жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилган  ва бу йўлда  минтақа мамлакатлари раҳбарларига кўп мактублар ҳам йўллаган деб таъкидлади.

Учрашувда Япония Бош вазири Абэ Синдзо ҳам  Эрон президентини бу мамлакатга ташриф буюрганидан  хурсандлик изҳор этар экан,  Эрон ва Япония алоқаларига 90 йил тўлди ва сўнгги йилларда икки мамлакат масъулларининг ҳар икки мамлакатга уюштирган сафарлари  Теҳрон ва Токио ўртасидаги муносабаларни янада кучайишига замин яратган деб айтди.

Япония Бош вазири  Токио давлатини турли арсаларда Эрон билан алоқаларини кенгайиришга қизиқаётганига ишора этиб, Токио давлати турли арсаларда Теҳрон билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш қарорига келган деб маълум этди.

 

Ёрлиқ