Мўсавий: Эронга қарши Европарламентнинг иддаолари ҳақиқатни ўзгартириш демакдир
Эрон ТИВ наттоғи Европа Иттифоқини Эронга қарши чиқарган резолюциясидаги иддаоларни ноконструктив, ҳақиқатни ўзгартириш ва чуқур ўйламдан тутган позиция деб баҳолади.
Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бугун ИРНАга беран интервьюсида, Эрон сўз эркинлиги ва халқчилликка асосланган ҳамда осойишта мақсаддаги эътирозлар ва намойишларни фуқароларининг қонуний ва табиий ҳаққи сифатида эътироф этадиган мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати бошқа мустақил давлатлар каби миллий хавфсизликни таъминлаш ва ўз ватандошларига ҳужум қилиб уларни қатл этадиган, мол мулкини талон тарож қиладиган қуролланган авбошларга нисбатан чоралар кўришни ўзининг қонуний ва табиий вазифаси сифатида билишини қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуси камситувчи позициядан узоқ бўлиши ҳамда сиёсий ва иккиёқлама стандартлар доирасида бўлмаслиги лозимлигига тўхталиб, Европа парламенти вакилларга хитообан бу парламент франциялик эътирозчилар ҳуқуқини ошкора тарзда бузилиши, ҳамда улардан айримларини ўлдирилиши, қўлга олиниши ва ёш оқизувчи газлардан кўр бўлиши қаршисидаги позицияси қандай бўлган? Ё ўзи айрим Европа давлатларида диний, этник ва ирқий камситишларга нисбатан пассив позициясига қандай жавоб топиши мумкин деб эълон этди.
Мўсавий шунингдек нега Европа парламенти АҚШ томонидан Эроннинг 80 миллион фуқароларига нисбатан жорий этилган ноқонуний санкциялари қаршисида ҳеч қандай позиция тутмайди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи Европа парламенти инсоф доирасида амал қилиши ҳамда Эрон ислом жумҳурияти каби тарих ва тамаддун яратувчи мамлакатларга нисбатан ҳурмат- эҳтиром асосида муносабат қилишга чақирди.