Зариф: Эрон ва Россия минтақада тинчлик ўрнатиш пайидалир
Эрон ташқи ишлар вазири, айрим давлатларни дунёда урушоқлик ва нотинчликларни келтириб чиқаришга уринаётганига ишора этиб, Эрон ислом жумҳурияти ва Россия бошқалар режимларнинг аксича минтақа ва жаҳонда барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш пайидалар деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашганида Теҳрон ва Москва давлатларини бир-бирига ўхшайдиган ва қўшма минтақавий ташаббус ва позицияга эга бўлганини таъкидлаб, шундай бир нозик даврда Эрон ва Россия ўртасидаги алоқалар юқори даражададир ва Теҳрон ҳам ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда деб маълум этди.
Зариф ўз сўзларида Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги қўшма денгиз ҳарбий машғулотлари тинчликни ўрнатишга қаратилганини баён этар экан, Теҳрон ва Москва барча соҳаларда иккитомонлама муносабатларини кенгайтиришга давом беради деб қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам бу учрашувда Россия ва Эрон минтақа ва Халқаро масалаларда бир хил ва қўшма қараш - позицияга эга бўлгани ва икки мамлакатнинг тинчлик мақсадидаги ташаббуслари бу мавзунинг яққол мисоли эканлигини эълон этди.
Лавров шунингдек АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққанини бирёқлама ва ноқонуний бўлгани ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюцияни бузиш эканлигига ишора этиб, барча томонлар Халқаро ядровий келишувни сақлашга ҳаракат қилишлари лозим деб аниқлик киритди.
Зариф ва Лавров бу учрашувда минтақавий масалалар жумладан Форс Кўрфази, Сурия ва Афғонистон вазияти мавзулари юзасидан фикр алмашдилар.