2020 милодий йилингиз қутлуғ бўлсин!
(last modified Wed, 01 Jan 2020 06:58:03 GMT )
Январ 01, 2020 11:58 Asia/Tashkent
  • 2020  милодий йилингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 2020 -чи йил январь ойининг биринчи куни янги милодий йилнинг бошланишидир.

Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси дунё насронийлари айниқса Эрондаги насроний дини пайравларига табриклар йўллаб, уларга адолат,тинчлик ва осойишталикни тилаб қолади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам  ўтган йилнинг сўнгги кунларида  насроинй давлатлар раҳбарлари, масъуллари ва халқларига йўллаган мурожаатларида уларни янги милодий йилнинг кириб келиши билан табриклаб, Худованд даргоҳидан уларга сиҳҳат саломат, хурсандчилик ва тинчликни тилаб қолишини эълон этганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазрат Исо Масиҳ /а/ Қуръони каримда номи кўп келтирилган буюк илоҳий пайғамбарлардандир.

 Қуръони каримнинг турли оятларида  Исо /а/ ни  улул-азм- шариат ва китоб эгаси бўлган пайғамбар сифатида эслатилган.

 

Ёрлиқ