Трампнинг душманона сўзларидан кейин Швецария элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирлди
АҚШ президентининг Эронга қарши душманона сўзлари ортидан Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари АҚШ манфаталари бўйича Теҳрондаги Швецария элчисини Ташиқ ишлар вазирлигига чақиртириб, унга Теҳрон давлатининг эътирозли нотасини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Твиттер саҳифисдаги янги сўзларида генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ ҳаракатига аксиламал кўрсатиш мақсадида, Теҳрон давлати минтақадаги АҚШ марказлари ва манфаатларига зарба берса, Вашингтон ҳам Эрон ичкарисидаги 52 объектларига зарба беради деб иддао қилди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи АҚШ президентини Эроннинг маданий марказларига ҳужум уюштиршни иддао қилганига кўрсатган аксиламалида, Теҳрондаги Швецария элчисига хитобан: АҚШ президентининг душманона, таҳдид оҳангидаги ва мантиқсиз сўзларини қабул этиб бўлмайди шунингдек бу иддаолар Халқаро қонунларни ошкора тарзда бузишдан ўзга нарса эмас деб эълон этди.
Ироқчи ўз сўзларида бундай таҳдидлар Халқаро қонун- қоидалар нуқтаи назаридан уруш жиноятларидан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари муовини Эрон ислом жумҳуриятини ҳеч қачон ҳар қандай таҳдиддан қўрқмайдигани ва зўравонликка таслим бўмайдигани ҳамда мамлакат хавфсизлиги ва тинчликига қарши қаратилган таҳдидга қақшатгич жавоб қайтиришга тайёр эканлигига тўхталиб, Эрон халқи биринчи бўлиб ҳеч бир мамлакатга тажовуз қилмагинига тарих яққол гувоҳдир деб аниқлик киритди.
Ироқчи ҳам Эрон ислом жумҳурияти генерал Қосим Сулаймонийни террор этганларга қарши аксиламал кўрсатиб, муносиб жой ва муносиб вақтда бу жиноят учун қаос олишни ўз бурчи ва вазифаси сифатида билишини маълум этди.
Теҳрондаги Швецария элчичи ҳам тез фурсат ичида Эроннинг эътирозли нотасини АҚШ давлат масъуларига етказишини эълон этди.