Январ 05, 2020 17:43 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Машҳадда генерал  шаҳид Қосим Сулаймоний ва бошқа шаҳид ёронлари билан видолашиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари кучлари қўмондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг бошқа шаҳид ёронлари тобутлари Муқаддас Машҳад шаҳрига олиб келинди ва улар билан видолашиш маросими бўлиб ўтди.

Эрон пресс тарқатган хабарга кўра,  бугун Хуросони Разавий вилоятининг миллионлаб халқи ва масъаллари иштирокида бу маросими ўтказилди.

Муқаддас Машҳаддаги шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамларида видолашиш маросимини ўтказилганидан кейин   Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус махсус бўлинмалари кучлари қўмондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид дўстлари тобутлари Теҳронга олиб кетилади.

Эртага генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид ёронлари билан видолашиш маросимлари Теҳрон ва Қум шаҳарларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек сешанба куни генерал шаҳид Қосим Сулаймоний тобути Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида олиб борилади ва унинг жасади туғилиб ўсган шаҳри Кирмон шаҳрида дафн этидади.

Бугун Эрон жануби ғарбидаги Хузистон провинцияси маркази Аҳвоз шаҳрида Ислом Инқилоби соқчилари корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва у билан биргаликда шаҳодага етганлар билан видолашиш маросими бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ