Эроннинг миллионлаб халқи шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид ёронлари билан видолашдилар
Бугун Теҳронда Эроннинг миллионлаб халқи Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари қўмондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид шериклари билан видолашдилар.
Бугун Теҳрон шаҳрида Исломий Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий имомлигида шаҳид Сулаймоний ва бошқа шаҳид шериклари жанозалари намози ўқилганида, уз Зот шаҳидларга Худованд даргоҳидан энг толий даражадаги мағфратни тиладилар.
Номоз жанозаси ўқилганидан кейин миллионлаб эронликлар, давлат ва армия масъуллари ва муқовимат гуруҳлари раҳбарларини шаҳидлар билан видолашиш маосими ўтказилди.
Маросим қатнашувчилари, " АҚШга ўлим" , Исроилга ўлим", " АҚШ билан ярашмаслик ва унга таслим бўлмаслик балки АҚШга қарши кураш", "Хоманаий жиҳодга дастур беринг" каби шиорларини эълон этиб, шаҳид Сулаймоний ва унинг шаҳид ёронлари қони учун қаттиқ қасос олишни таъкидладилар.
Бугун пешиндан сўнг шаҳидлар тобутлари Қум шаҳрига олиб борилади. Эртага эса Эроннинг Кирмони вилоятида ислом динининг буюк генерали шаҳид Сулаймонийни дафн этиш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.