Генерал Саломий: жиноятчилардан қаттиқ ва қақшатқич ўч олинади
(last modified Tue, 07 Jan 2020 09:17:04 GMT )
Январ 07, 2020 14:17 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоб соқчилар корпуси генерал Ҳусейн Саломий Бош қўмондони Эрон ислом жуҳурияти Ислом Инқилоб Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этган жиноятчилардан қаттиқ, кучли ва қақшатгич қасосини олади деб айтди.

Сипоҳ нюс сайтига кўра, бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Кирмон шаҳрида генерал шаҳид Қосим Сулаймоний билан видолашув ва уни дафн этиш маросимида сўзлаган нутқида,  Эроннинг буюк генерали Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ режимининг террорчилик амалиёти минтақада зўравон қудратлар иштирокини тугатилишини бошланишининг нуқтасидир деб эълон этди.

Генерал Саломий ўз сўзларида  шаҳид генерал Сулаймонийни АҚШ фитналарини мағлуб этишнинг лойиҳачиси эканлигини таъкидлаб, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний  АҚШнинг ислом уммати орасида фитна солиш ва исломий уммат хавфсизликига зарба етказишга қаратилган стратегиясини нобуд этди ҳамда  сионистик режим ва АҚШ жинояткор режимига  муқовимат ҳаракати куч қудратини заифлаштиришига ижозат бермади деб қўшимча қилди.

Ислом Инқилдоби соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек АҚШ режими Фаластин ўйғониш ҳаракатига зарба беришда ҳам қаттиқ мағлуб бўлганига ишора этиб,  шаҳид Қосим Сулаймоний Фаластин ўйғониш ҳаракатини қайта тиклади ва фаластинилкларни сионистик режим қаршисида ҳардоим ғалаба қозонишига замин яратиб берди деб изоҳлади.

Генерал Саломий  шаҳид Сулаймоний билан видолашув маросимида турли мамлакталарнинг халқи ва турли мусулмонлар гуруҳини қатнашганини олқишлаб, бугунги кунда муслумон ва муслон бўлмаган халқлар АҚШдан нафратланишади, бинобарин дунёнинг ҳеч бир бурчаки АҚШ учун тинч бир макон ва жой мавжуд эмас деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ