Эрондаги Украина элчихонаси: техник носозликлар Теҳронда Boeing 737-800 ҳалокатига сабаб бўлган
(last modified Wed, 08 Jan 2020 09:53:53 GMT )
Январ 08, 2020 14:53 Asia/Tashkent
  • Эрондаги Украина элчихонаси: техник носозликлар Теҳронда Boeing 737-800 ҳалокатига сабаб бўлган

Теҳрондаги Украина элчихонаси Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган Украиннинг Boeing 737-800 русумли пассажир самолётини қулаганининг асосий сабаби техник носозлик деб маълум этди.

Бугун Украина ҳаво йўллари ташкилотига тегишли Boeing 737-800 русумли йўловчи саолёт Теҳроннинг имом Хумайний /р.а/  номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Теҳрондаги Украина элчихонаси ҳар қандай террорчилик  ва ракета ҳужуми оқибатида самолётни қулаган деган иддаоларни рад этар экан  йўловчи самолётнинг қулашига двигателнинг ёниб кетиши сабаб бўлганини қўшимча қилди.

Украина президенти Владимир Зеленсикй ҳам  самолёт қулаши борасида ҳар қандай тахминлардан воз кечишни сўради.

Эрон ҳаво йўллари ташкилотининг эълон қилишига асосан Теҳрон яқинида қулаган Украина самолётининг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлган.