Табобат туризми (14)
Машҳад шаҳридаги табобат туризми масканлари
Бу дастуримизда Машҳад шаҳридаги хорижлик беморларга хизмат кӯрсатадиган бир неча шифохона билан танишамиз.
Машҳад шаҳри Хуросони Разавий вилоятининг марказидир. Яқин Шарқнинг энг машҳур табобат марказларидан бӯлган бу шаҳарга минглаб чет эллик кишилар табобат мақсадида ташриф буюришади. Кӯплаб табиий, тарихий жозибали масканлар, ҳамда медицина муассасаларига эга бӯлган бу шаҳар сайёҳларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этган. Шиаларнинг саккизинчи имоми ҳазрат Али бин Мусо Ризо(а)нинг мутаҳҳар ҳарами оҳанрабо мисоли зиёрат туризми ихлосмандларини ӯзига тортиб турган энг муҳим марказлардан биридир. Ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан миллионлаб зиёратчилар Машҳад шаҳрига келишади. Улар зиёрат қилиш билан биргаликда бу муқаддас шаҳарнинг табобат имкониятларидан ҳам фойдаланиб, ӯзларини қийнаб келган дардларини даволаб, ӯз юртларига соғ-саломат қайтишади.
Машҳад шаҳрига табобат ниятида келувчилар асосан Ироқ, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон ва Форс Кӯрфази ҳошияси мамлакатлари фуқароларидир. Мавжуд маълумотларга кӯра чет элликлар Машҳад шаҳрининг шифохоналарига кӯп ҳолларда гинекологик, юрак-қон томирлари, кӯз ва гӯзаллик жарроҳлиги мақсадида мурожаат қилишади.
Азизлар, табобат туризми бӯйича Машҳад медицина университетининг масъули доктор Хайёмийнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Маълумотларга назар ташлаган киши табобат туризми ихлосмандларини жалб қилишда Муқаддас Машҳад шаҳри бутун Эронда биринчи ӯринда эканлигини англаб етади. Ӯтган йили шаҳримизнинг медицина марказларига табобат учун 22 минг нафар хорижлик мизожлар мурожаат қилишган. Жорий йилнинг олти ойи давомида эса бу рақам 11500 беморни ташкил этди. Бу эса ӯтган йилгидан 22 фоиз кӯп дегани. Ӯтган йили Машҳадда 56 мамлакат фуқаролари даволаниб кетишди. Жорий йилнинг олти ойи давомида эса тиббий муассасаларимиз аллақачон 40 мамлакатдан келган беморларга хизмат кӯрсатишган. Табобатга келадиган меҳмонларимизнинг аксарияти ироқликлар, иккинчи ӯринда Афғонистон фуқаролари, учинчи ӯринда эса Туркманистонликлардир. Бу йил баҳрайнлик беморлар сон жиҳатидан учинчи ӯринга чиқади, шекилли...”
Кейинги ӯнйилликлар давомида Машҳад шаҳри жадал суръатларда ривожланиб, Эроннинг шарқий қисмидаги энг катта шаҳарга айланди. Миллионлаб зиёратчининг ташрифи бошқа хизмат кӯрсатиш муассасалари қатори медицина марказларининг ривожланишига ҳам замина яратди.
Машҳад шаҳридаги юзлаб медицина марказлари орасидан 12та касалхона, 8 та жарроҳлик маркази ҳамда 22 та тери ва соч клиникаси халқаро беморларни даволаш ижозатини қӯлга киритган. “Жаводул аимма(а)”, “Разави”, “Бинталҳудо”, “Сино”, “Меҳр”, “Толиқоний” ва “Янги Пастер” каби машҳур шифо масканлари шулар жумласидандир.
“Янги Пастер” касалхонаси
Олти қаватли бинода жойлашган “Янги Пастер” касалхонаси Машҳад шаҳрининг довруқли шифохоналаридан биридир. Бу шафо маскани Хорижлик беморларга тиббий хизмат кӯрсатиш ижозатномаси билан бирга Эрон Ислом Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биринчи даражали Certificates of Accreditatio сертификатига ҳам эга. Касалхона медицина соҳасидаги энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган бӯлиб, турли тиббий хизматлар кӯрсатиш билан бирга асосан гинекологик хасталикларни даволашга ихтисослаштирилган.
Касалхонанинг 4 та жарроҳлик хонасида пластик(гӯзаллик), юрак-қон томирлари, ENT, урология, болалар ва гинекологик, жигар ҳамда умумий жарроҳликлар ӯтказилади. Бу жарроҳлик хоналари лапараскопик ҳамда беморнинг аҳволини ҳушсизлик, жарроҳлик ва жарроҳликдан кейинги ҳолатда назорат қилиш учун энг ривожланган мониторинг тизимлар билан жиҳозлантирилган. Энг муҳими, бу жарроҳлик хоналарида моҳир ва тажрибали жарроҳлар фаолият олиб боради.
Азизлар, +98- 51- 38435864 +98- 935 -735- 4900 телефон рақамларига қӯнғироқ қилиш, ёхуд http://www.pastorno-hospital.com/en/ сайтига мурожаат қилиш орқали “Янги Пастер” касалхонасидаги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.
“Бинтулҳудо” (Bentolhoda Hospital) касалхонаси
Муқаддас Машҳад шаҳрининг биринчи хусусий касалхонаси ҳисобланган бу шифо маскани 1960 йили марҳум доктор Муътамадий томонидан таъсис этилди. Фаолият йиллари давомида касалхона замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилиб, унда ишлаш учун энг яхши мутахассислар жалб қилинди. Натижада бугунги кунда касалхона гинекология, кӯз, кӯз қорачиғи трансплантацияси, урология, ортопедик, ENT, бош мия ва асаб, ички аъзолар, буйрак трансплантацияси, лазер ёрдамидаги тери жарроҳлиги, умумий жарроҳликлар, шунингдек диолиз ва физиотерапия каби бӯлимларга эга.
Касалхонада хорижлик беморлар учун VIP хоналари мавжуд. Чет эллик мизожларга хизмат кӯрсатадиган бӯлимда тажрибали, хушмуомала ва бир неча тилни биладиган врач ҳамда тиббий ҳамширалар беморларга малакали хизмат кӯрсатишади.
Касалхонанинг http://www.bent-hospital.ir/en сайти араб ва инглиз тилида бӯлиб, истаган кишилар ундан бу машҳур шифо маскани ҳақида янада кӯпроқ маълумотга эга бӯлишлари мумкин.
Шунингдек +9805138518114 телефон рақамига қӯнғироқ қилиш ёхуд [email protected] электрон почтасига мактуб йӯллаш орқали “Бинтулҳудо” (Bentolhoda Hospital) касалхонасидаги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб ола биласиз.
Эслатиб ӯтамиз: бугунги кунда Машҳад шаҳрида табобат туризми билан шуғулланадиган 16 та туристик ширкат мавжуд бӯлиб, хорижлик табобат туризми ихлосмандлари уларга мурожаат қилиш йӯли билан ӯзларига маъқул касалхона ва малакали докторни танлаш имкониятига эгадирлар.