Эрон президенти: АҚШнинг ҳарбий иштироки минтақа вазиятини кескинлаштирмоқда
(last modified Mon, 13 Jan 2020 08:39:04 GMT )
Январ 13, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти:  АҚШнинг  ҳарбий иштироки минтақа  вазиятини кескинлаштирмоқда

Кеча Эрон президенти Швеция Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида минтақада хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш учун барча томонларнинг саъй-ҳаракатларини таъкидлаб, ҳар бир мамлакат яхлитлиги ва ҳокимиятига эҳтиром қилиш лозимлигини эълон этди.

Эрон президентлик идораси хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний телефон орқали суҳбатида  Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган украиналик йўловчи самолётда швециялик фуқароларини қурбон бўлганига ҳамдардлик билдириб,  Эрон ислом жуҳурияти  сўнгги натижаларга эришилишига қадар ўрганинларни давом эттиради  ва барча натижалардан дунё оммавий афкорни хабардор этади деб қўшимча қилди.

Руҳоний  АҚШнинг минтақадаги иштироки ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймонийни террор этилгани минтақа вазиятини янада мураккаблаштиргани ҳамда халқларни қаттиқ асабийлаштирганига тўхталиб,  барча томонлар бирлашиб минтақага тинчликни қайтариши ва осойишталикни мустаҳамлашишда ҳиса қўшиши керак деб баён этди.

Эрон президенти ўз сўзларида Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасига берилган ракета зарбаларини Эроннинг қонуний ҳаққи эканлиги ва БМТ уставининг 51 моддаси асосида амалга оширилганига ишора этиб,  АҚШ давлати минтақада юз бераётган сўнгги барча ҳодисаларда жавобгардир ва барча томонлар ҳам АҚШ жиноятларини қаттиқ қоралаб чиқиши лозим деб аниқлик киритди.

Швеция Бош вазири ҳам телефон орқали суҳбатида украиналик йўловчи самолётда эронлик фуқароларни қурбон бўлгани билан Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик билдириб,  ҳодиса сабабларини охиригача ўрганиб чиқилиши ва Швеция давлати ҳам ўранишларда  қатнашишга тайёр эканлигини маълум этди.

Ёрлиқ