Январ 17, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг кучли жавоби Американинг гегемониясига қаттиқ зарба эди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Американинг зўравонлиги ва манманликига исломий Инқилоб соқчилар корпусининг берган зарбасини бу мамлакатнинг шарманда бўлиши эди деб билдилар ва бу кучли зарбани ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бугунги кунда Американинг санкцияларни кучайтириш ҳақида айтаётган сўзлари қўлдан бой берган обрў-эътиборини қоплолмайди,-деб таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шукўҳли ва унитилмас Теҳрон жума намозида, Ҳож Қосим Сулаймоний ва шаҳид бўлган ёронларининг пок жанозалари билан видолашишда Эрон халқининг кенг кўламда ҳузур топиши ва Американинг Ироқдаги "Айнул-Асад" ҳаво базасига Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг кучли зарба бериши ибрат-намуна ва ўрнак бўладиган Явмуллоҳ  эди деб тавсиф этиб, охирги ҳафталарда Айёмуллоҳни соя остига қарор бериш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатлардан бири бу ядровий масалани БМТ хавфсизлик кенгашига топшириш таҳдиди билан европалик учта ёмон давлатнинг амалга оширган ҳаракати эди,-деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари европаликлар сўзнинг ҳақиқий маъносида, Американинг қарами эканини баён этиб, европаликлар Эрон халқини таслим этиш тасаввури билан ҳаёт кечиришади. Албатта уларнинг арбоби, яъни Америка ҳам бу ишни амалга оширолмаган бўлса, улар эриша оладиларми?- деб таъкидладилар.

Ул ҳазрат европаликларнинг музокарасини ҳам фиребгарлик деб билиб, музокара столида ўтирадиган уша жентелменлар ҳақиқатан ҳам ўз чеҳраларини ўзгартирган Бағдод аэропортидаги террористлар ҳисобланишади,-деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари иккинчи хутбанинг асосий қисмини араб тилида баён этдилар ва Американинг террорист президенти дастури билан Эрон халқининг шижоатли ва буюк генерали ҳамда ироқлик тақволи ва фидокор мужоҳидини террор қилишда америкаликларнинг содир этган жиноятига ишора этиб, минтақанинг ёруғ тақдири Американинг мустабидлигидан минтақани нажот бериш ва бегона сионистлар ҳукуматидан Фаластинни қутқаришдан иборатким, халқларнинг ҳиммати билан ушбу мақсадга етиш замони яқинлашиб қолиши керак,-деб эслатиб ўтдилар.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари минтақадаги барча мусулмон халқларга хитоб айлаб, ислом дунёси янги саҳифа очиши керак. Ишонган қалблар ва уйғонган виждонлар халқларда ўзига ишонч ҳисс-туйғусини уйғотишлари лозим. Ва ҳама билиши лозимки, халқлар нажот топишининг ягона йўли бу душмандан қурқмаслик, қатъийлик билан устуворлик кўрсатиш ва чора-тадбир кўришдан иборатдир,-деб таъкидладилар. 

Ёрлиқ