Ҳасан Руҳоний Эрон ва Венесуэлла ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Tue, 21 Jan 2020 13:14:06 GMT )
Январ 21, 2020 18:14 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний  Эрон ва Венесуэлла ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти Теҳрон ва Каракас ўртасидаги ҳамкорликларининг ижобий ва дўстона эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Венесуэлла давлат масъулларини икки мамлакат муносабатларини янада кенгайтириш учун саъй -ҳаракатларини оширишлари лозимлигини баён этди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳронда Венесуэлла ТИВ раҳбари,    Jorge ARREAZA билан учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларига ишора этиб, Эрон ислом жумҳурияти Венесуэлла билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир деб изоҳлади.

Руҳоний шунингдек, АҚШнинг Эрон  халқига қарши ноқонуний санкциялари ҳамда Венесуэлла халқига жорий этган босимларини  ноинсоний ҳаракат ва жиноят эканлигига тўхталиб,  шубҳасиз,  мустақил халқлар  барча фита ва босимлар қаршисида тура олиб  бу қарамақаршилик охирида ғалаба қозонишади ва АҚШ ҳам албатта пушаймон бўлади деб эълон этди.

Эрон президенти  ўз сўзларида Венесуэлла халқи ва давлатини  Ислом Инқилоби  соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари  қўмондони генерали Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлганида эронликларга изҳор этган ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдириб,  АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани эронилкларни қаттиқ асабийлаштирди ва  бутун жаҳондаги мустақил ва эрксевар халқлар ва давлатларни ғазаблантирган деб қўшимч қилди.

Венесуэлла ТИВ раҳбари  Jorge ARREAZA ҳам  АҚШ террорчилик амалиётида машҳур генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳодати муносабати билан Эрон халқ ва давлатига чуқур тасаллият изҳор этар экан,  мустақил ва эрксевар халқ ва давлатларни ўз душманларнинг барча фитна ва босимлари қаршисида тура олиши ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишига ишончимиз комил деб таъкидлади.