Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 31 Jan 2020 12:19:12 GMT )
Январ 31, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози хатиби " Аср муомаласи" лойиҳасини кескин қоралаб, " Аср муомаласи" лойиҳаси албатта мағлубиятга учрайди деб айтди.

Сешанба куни АҚШ президенти  Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимотини ўтказдилар.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиддий Кирмоний  " Аср муомаласи" лойиҳасини аслида аср шармандалиги, аср хўрлиги ва аср жинояти эканлигига тўхталиб, " Аср муомаласи" лойиҳаси  араб давлатлари ва режимлардан айримлари хиёнатларининг натижасидир, аммо  ҳеч бир фитна ва жиноят Фаластин халқи ҳуқуқларини паймол эта олмайди деб изоҳлади.

Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний  дунё экрсеварларини " Аср муомаласи" фитналарини қоралаб,  муқовимат ҳаракати АҚШ фитналарини чипакка чиқаради ва Фаластин албатта озод бўлади деб таъкидлади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби,  душманлар муқовимат кучларини қуролсизлантириш пайида бўлганига ишора этиб, АҚШ ҳеч қачон ушбу ёвуз орзусига эришмайди деб аниқлик киритди.

Теҳронлик намоз ўқувчилар фаластинилкларга қарши бўлган " Аср муомаласи" шиорларини эълон этиб,  бу лойиҳани кесикн қораладилар ва Фаластин халқини ҳимоя этишларини таъкидладилар.