Исломий Инқилоб Фажр ӯнкунлигининг бошланиши. Эрон халқи бирдамлигининг намойиши
(last modified Sat, 01 Feb 2020 14:27:09 GMT )
феврал 01, 2020 19:27 Asia/Tashkent
  •  Исломий Инқилоб Фажр ӯнкунлигининг бошланиши. Эрон халқи бирдамлигининг намойиши

1 феврал--12 баҳман--Исломий Инқилоб муборак Фажр ӯнкунлигининг ибтидоси

Бундан 41 йил бурун худди шу куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) ҳазратлари 14 йиллик сургун сӯнгида Ватан тупроғига қадам қӯйдилар. Имом ҳазратларини миллионлаб ватандошлари мамнуният ила кутиб олишди. Бу кун Эрон Ислом Жумҳуриятининг шонли тарихида муҳим тарихий сана сифатида қайд этилди.

12 баҳман куни Эрон халқининг шоҳ режими билан курашдаги авж нуқтаси эди. Американинг шоҳ режимини чираниб ҳимоя қилишига қарамай ӯн кун давомида Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди.

Имом Хумайний (р.а) Эрон тупроғига қадам босган илк лаҳзалардаёқ Меҳробод аэропортида мамлакат халқининг ғалабаси рамзи бирдамлик  эканлигини таъкидлаб, дедилар:  "Биз халқимизнинг барча қатламларига миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Зеро, шу дамгача эришган барча ютуқларимизнинг сабабчиси ӯзаро бирдамлик  эди. Барча мусулмонларнинг бирдамлиги, диний озчиликларнинг мусулмонлар билан бирдамлиги, университетлар ва илмий мадрасаларнинг бирдамлиги, руҳонийлар ва сиёсий ҳаракатларнинг бирдамлиги, биз ҳаммамиз бу рамзнинг ғалаба рамзи эканлигини яхши англаб етишимиз ва ғалаба рамзини қӯлдан бермаслигимиз керак".

Исломий Инқилоб ғалабасига 41 йил тӯлди. Америка ана шу йиллар давомида инқилобга қарши гуруҳлар ва ағдарилган шоҳ режими гумашталарини дастаклаш ҳамда турли ҳийла-найрангларни ишга солиш йӯли билан Эрон Ислом Жумҳуриятини ичкаридан  заифлаштириб, емириб ташламоқчи бӯлди.

Эрон халқи бу йиллар давоми юклатма уруш даври каби энг қийин ва таҳликали кунларни ортда қолдирди. Урушда ғалабага эришиб, душманларнинг қатор фитналарини барбод айлади. Дарвоқе,  бу йиллар давомида Америка бор куч-қудратини Исломий Инқилобни буғиш ва Эрон халқини тиз чӯктириш учун равона айлади, аммо ҳеч нарсага эришолмади. 

Бу тарихий жараёнда 3 нарса муҳим аҳамиятга эга эди:

Биринчи: Фитналарга қарши Эрон халқининг сабр ва собитқадамлиги.

Бирдамлик ва яхлитликни шиор қилиб олган Эрон халқи Исломий Инқилоб тарихида муҳим муваффақиятларни қӯлга киритди. Ана шу шиорга доимий равишда амал қилиш натижасида душманлар умидсизланиб, уларнинг таҳдидлари халқнинг иқтидорини янада оширди.

Иккинчи: Исломий Жумҳуриятнинг юмшоқ қудрати душманларнинг разил мақсадларга эришишларига тӯсқинлик қилиб турибди.

Учинчи: Эрон халқининг душманни илғаш заковати.

Эрон халқи ӯзининг душманни илғаш фаросати ва сергаклиги билан ҳеч қачон душманга шум мақсадларига етишиш имкониятини бермаслигини исботлади.

Булар Американинг барча найранглари, террорлари ва санксияларига қарама-қарши ӯлароқ кун сайин гуллаб-яшнаб, қаҳрамон Эрон халқининг иззат-эҳтиромини юксалтираётган Исломий Инқилоб пойдорлигининг намуналаридир. 

Дарҳақиқат, Исломий Инқилоб ва у вужудга келтирган ижтимоий тузум 41 йил давомида қийинчиликларга қарамай, кун сайин илдиз отиб,  ривожланиб, мустаҳкамлана борди ва бундан кейин ҳам шундай бӯлажак.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари бундан бир йил аввал, Исломий Жумҳурият тизимининг бешинчи ӯнйиллигига кириш арафасида "Иккинчи қадам" номли муҳим баёнот  эълон қилдилар. Унда келтирилишича: "Исломий Жумҳурият тизими мана ӯзини-ӯзи қуриш, жамиятни шакллантириш ва тамаддун яратишнинг иккинчи босқичига қадам қӯяди".

"Инқилобнинг иккинчи қадами" баёноти "Исломий Жумҳурият ҳаётининг янги даврини бошлаб берувчи" ӯзини-ӯзи қуриш, жамиятни шакллантириш ва тамаддун яратишнинг иккинчи босқичига кириб бориш стратегиясидир.

Бу янги даврда Инқилобнинг қадриятлари янада ортиб, Эрон халқи Исломий Инқилобнинг юксак орзу-армонлари ва мақсадларини амалга ошириш учун янги ғайрат-шижоат ила сай-ҳаракат қилади.