Фан ва технология соҳасида қӯлга киритилган улкан ютуқлар
(last modified Thu, 06 Feb 2020 12:06:58 GMT )
феврал 06, 2020 17:06 Asia/Tashkent
  • Фан ва технология соҳасида қӯлга киритилган улкан ютуқлар

Эрон Ислом Жумҳурияти ӯтган 41 йил мобайнида фан ва технология соҳасида улкан ютуқларни қӯлга киритди.

Исломий Инқилоб ғалабаси билан Эронда барча соҳаларда буюк ӯзгаришлар вужудга келди. Бу ижобий ӯзгаришларда мамлакатнинг илмий соҳаси ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг мамлакат илмий салоҳиятини юксалтириш ҳақидаги таъкидлари натижасида Эрон бугунги кунда асос ҳужайралар соҳасидаги тадқиқотлар юзасидан энг ривожланган мамлакатларнинг ӯнтасидан бирига айланди. Нанотехнология соҳасида эса дунёда олтинчи жойда туради.

Космосни ӯзлаштириш соҳасига гарчи Эорон кеч киришган бӯлсада, аммо фазога сунъий йӯлдош ва тирик мавжудотларни юборишда дунёдаги бу технологияни ӯзлаштирган 9 мамлакатдан бирига айланди. Космосга парвоз соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ракеталар ишлаб чиқариш соҳасида улкан ютуқларга эришиш имконини берди.

Ӯрта Шарқ масалалари бӯйича рус таҳлилчиси Андрей Евстратов эронлик олимларнинг робот ишлаб чиқариш соҳасидаги муваффақиятлари ҳайратланарли эканлигини таъкидлаб, илова қилади: Эрон Ислом Жумҳуриятида ишлаб чиқарилган роботлар ихтисослашган Халқаро мусобақаларнинг кӯркидир.

Андрей Евстратов Эрон донишмандларининг халқаро ядровий иссиқлик лойиҳаларидаги фаол иштирокини қайд қилиб, дедиким: бу муваффақиятлар Эрон тадқиқотчиларининг дунё миқёсидаги илмнинг кӯпгина соҳаларида илғор эканликларини кӯрсатади.

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Эронда медицина соҳаси ҳам мисли кӯрилмаган даражада ривожланди. Бугунги кунда Эрон Американинг золимларча санкцияларига қарамай, она ва бола ӯлимининг камайиши, тиббий маълумотга эга кадрларнинг сони, янги турдаги табобат усулларида илғорлик, энг янги замонавий технологиялар асосида дори ишлаб чиқариш каби кӯрсаткичлар бӯйича энг ривожланган мамлакатлар билан бир сафда туради.

Зӯравон қудратларнинг золимларча санкцияларига қарамай, ӯзининг ёш мутахассисларига таянган Эрон уранни бойитиш технологиясини ӯзлаштириб, бу соҳада дунёнинг бармоқ билан санарли ривожланган мамлакатлари сафидан жой олди.

Эроннинг қисқа муддатда жуда кӯп соҳалардаги улкан ривожланиши кӯпгина жаҳондаги ОАВни  ҳам ҳайратда қолдирди. 

2015 йилнинг 19 январ куни «idgconnect» вебсайтида нашр қилинган  Андрей Бровннинг   "Эронда илмнинг мавқеъи" мақоласида ӯқиймиз: "Эҳтимол,  Эронни Ядровий қурол ишлаб чиқаришга даъвогар, халқаро санкциялар, қаттиққӯл қонунлар мамлакати сифатида биладиган Ғарб кишиси учун "Эрон илмий тадқиқотнинг ривожланиши бӯйича дунёда биринчи ӯринда туради", деган гапни эшитиш таажжубланарлидир, аммо Эроннинг ядровий дастуридан хабардор киши бу гапга таажжуб қилмайди".

Эроннинг ядровий дастури асосини илм ташкил қилади ва Эрон бу соҳада янги-янги илмий муваффақиятларни қӯлга киритмоқда.

«Scopus» маълумотларига кӯра Эрон илмий мақолалар эълон қилиш бӯйича дунё мамлакатлари орасида 17- ӯриндадир. 

ЮНЕСКО ташкилотининг  "2030 сари" номли ҳисоботида ёзилишича: Эронга нисбатан санкциялар сиёсатчилар учун жиддий синов эди. Улар миллий бойлик яратиш учун таважжуҳларини аввалгидек қазилма бойликларга эмас, балки инсоний захираларга қаратишди. Бу нарса табиий манбалардан олинадиган иқтисод ӯрнига илмга асосланган иқтисод тармоғининг жадал суръатда ривожланишига сабаб бӯлди".

ЮНЕСКО  маълумотларига кӯра Эрон нанотехнология бӯйича дунёда еттинчи ӯринда бӯлиб, 2006-2011 йиллар мобайнида мамлакатда R&D фаолиятларини олиб борадиган ширкатларнинг сони икки бараварга кӯпайган.

Энг замонавий технологиялар, жумладан нанотехнология бӯйича Эроннинг дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар билан бир сафда туриши ҳам Исломий Инқилоб ғалабасининг шонли баракотидандир. Эрон бу соҳада бугун дунё мамлакатлари руйхатида еттинчи ӯринни қӯлга киритган. Эронлик ёшларнинг жаҳондаги турли илмий мусобақа ва олимпиадаларда қатнашиб, фахрли ӯринларни қӯлга киритишлари бу заковатли халқнинг ҳатто зӯравон қудратларнинг энг шафқатсиз, золимларча санкциялари шароитида ҳам илм-фан чӯққиларини забт этишга қодир эканидан далолатдир.