Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарни Эрон халқининг турли қатлами билан учрашганида билдирган баёнотлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i5014-Исломий_Инқилоб_Муаззам_Раҳбарни_Эрон_халқининг_турли_қатлами_билан_учрашганида_билдирган_баёнотлари
Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари Ғадири Хумнинг энг муҳим мурожаатини исломда ҳукумат қоидаси сифатида имоматни тайинлаш эканлигини таъкидладилар.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
сентябр 20, 2016 13:08 Asia/Tashkent
  • Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари Ғадири Хумнинг энг муҳим мурожаати
    Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари Ғадири Хумнинг энг муҳим мурожаати

Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари Ғадири Хумнинг энг муҳим мурожаатини исломда ҳукумат қоидаси сифатида имоматни тайинлаш эканлигини таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  муборак Ғадири Хум байрами муносабатида Эрон халқининг турли қатлами билан учрашувида, Ғадир воқеаси исломий жомеасида ҳукуматнинг қонун қоидасига асос солиш эди ва бу воқеа ўзи  ислом имомат ва вилоят қонунларидан  бошқа шаклдаги давлатлар хусусан подшоҳлик, шахсий, зўравонлик, мустамликачилик, мутакабирлик, аристократизм ва айш -ишратга асосланган ҳукуматларни қабул этмаслигини кўрсатиб бермоқда деб аниқлик киритдилар.

Ул зот Ҳазрат Амиралмуъминин Али ( а)нинг мисли кўрлмаган хусусиятлари жумладан ул ҳазратни  ҳукуматдаги адолат,  инсоф, жомеани парҳизкорлик ва тақво томон йўнатилиришлари,  ботил ва асоссиз нарсалардан огоҳ этиб,узоқлаштиришларига ишора қилиб, мустаҳкам имймон, ислом йўлида фидокорлик, ихлос фидоийлик - исор ва ўз жонидан ўтиш, ушбу буюк имомнинг инсоний ва маънавий характер ва эзгу ахлоқларидан эди деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари ислом дунёсида бирлик ва ваҳдатни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар. Ул Ҳазрат шунингдек  ҳозирги шароитда душманларнинг асосий мақсадини  Эрон ичкарисида халқ норозиликлари  ва эътирозларини вужудга келтириш билан исломий Эроннинг иқтисод системасига зарар етказишга қаратилганлигига тўхталиб,  иқтисодий муқоваматни яна бир бор мустаҳкамлашни таъкидлаб, шундай бир шароитда давлат, парламент  ва турли тармоқларнинг масъуллари ва халқнинг асосий вазифаси душман қаршисида лозим чора -тадбирлар кўриб чиқиш ва дастурлар тузиш эканлигини баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Эроннинг ёш авлоди ҳар қандай душман жумладан АҚШ ва сионистик режими каби ёвуз душманлар қаршисида тура олиб уларга қарши кураш олиб бориб уларнинг барча мақсадларини чипакка чиқаришга қодирлар деб айтдилар.