Дунё давлатлари раҳбарлари 22 баҳман муносабатида Эрон давлати ва халқига табрик йўлладилар
(last modified Tue, 11 Feb 2020 11:49:55 GMT )
феврал 11, 2020 16:49 Asia/Tashkent
  • Дунё давлатлари раҳбарлари 22 баҳман муносабатида Эрон давлати ва халқига табрик йўлладилар

Дунёнинг айрим давлат раҳбарлари алоҳида мурожаатларида Эрон халқи ва давлатини 22 баҳман санаси-Эронда Исломий Инқилоб ғалабасининг 41 чи йиллиги муносабати билан табрикладилар.

Россия, Хитой, Италия, Белгия, Испания, Австралия, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон, Алжазоир, Германия, Франция, Хорватия, Афғонистон, Ливан, Ироқ, Таиланд, Қатар, Озарбойжон републикаси  ва Тожикистон мамлакатлари раҳбарлари Эрон президенти расман Руҳонийга алоҳида мурожаатларида,  Ислом Инқилобининг 41 чи ғалабаси йиллиги муносабатида Эрон давлати ва халқини табрикладилар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги сана- 2020- чи йилнинг 11 феврали ҳижрий- шамсий 1398 чи йилнинг 22 баҳман куни, Эронда Имом Хумайний /р.а/ раҳбарлигида ғалаба қозонган Ислом Инқилобининг  41 чи йиллигига тўғри келганди.

Эроннинг миллионлаб халқи мамлакатнинг турли шаҳарларидаги кўча- намойишларда қатнашиши билан  Исломий Инқилоб ғалабасининг 41- чи йиллигини кенг нишонлашди ва АҚШ бошчилигидаги дунё зўравон қудрталари фитналари қаршисида метин дек тура олишини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ