Ҳужжатул ислом Сиддиқий: "Аср муомаласи" Трамп учун шармандали лойиҳадир
(last modified Fri, 14 Feb 2020 12:24:21 GMT )
феврал 14, 2020 17:24 Asia/Tashkent
  • Ҳужжатул ислом Сиддиқий:

Теҳрон жума намозининг хатиби "Аср муомаласи" тарҳини Америка президентининг шармандалигини намойиш этадиган лойиҳа деб атади.

Ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида деди:  "Аср муомаласи" тарҳи бугунги ислом оламида ажиб бир тӯлқин, янги бир инқилобни вужудга келтирди. Бу қудратли тӯлқин америкача-сионистик бу шум лойиҳада кӯзда тутилган мақсадларнинг амалга ошишига имкон бермайди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми таъкидладиким: Американинг обрусизланган президенти Доналд Трампнинг Фаластин халқи уй-жойларини босқинчиларга ҳадя қилишни кӯзда тутган бу ёвуз лойиҳаси ҳозирнинг ӯзидаёқ мағлубиятга учраган.

Ҳужжатул ислом Козим Сиддиқий Теҳрон жума намозининг хутбаларида Эрон Исломий Кенгаш Мажлисига бӯлажак сайловлар ҳақида тӯхталиб, илова қилди: Ӯн биринчи чақириқ  Исломий Кенгаш Мажлиси халқ ва Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс махсус бӯлинмасининг қӯмондони шаҳид генерал Қосим  Сулаймонийнинг қони рамзи сифатида шаклланиши лозим,  токим одамлар хорижийпараст  кишиларга овз беришмасин.

Эслатма: Эронда ӯн биринчи чақириқ  Исломий Кенгаш Мажлисига сайлов жорий йилнинг 21 феврал куни ӯтказилади.

 

 

Ёрлиқ