Руҳоний: санкциялар душманлар учун ҳеч қандай натижа келтирмаган
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқига қарши қўлланган санкцияларни душманлар учун ҳеч қандай натижа келтирмаганини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти АҚШнинг максимал даражадаги босимларини айланиб ўтишга муваффақ бўлган деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний матбуот конференцияда Эронга қарши жорий қилинган санкцияларини натижасиз қолишига тўхталиб, АҚШнинг барча мақсади Эрон халқи ва давлатига қарши максимал даражадаги босимлар билан исломий жумҳуриятни музокара столига қайтаришдир, аммо бу мавзу ҳеч қачон амалга оширилмайди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Эрон давлатини Ҳурмуз тинчлиги лойиҳаси хусусидаги саъй- ҳаракталарига ишора қилар экан, бутун жаҳон аҳли Эроннинг иштирокисиз, Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасида тинчлик ва барқарорликни яратиш мумкин эмаслигини яхши биладилар деб қўшимча қилди.
Эрон президенти минтақада шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ролини баён қилар экан, генерал Қосим Сулаймоний Ғарбий Осиё ва Форс Кўрфази каби нозик минтақаларда тинчлик ва барқарорликни яратиш пайда эди ва бу йўлда ҳардоим саъй- ҳаракат қиларди деб аниқлик киритди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, Яман бўҳронига ишора этиб, Арабистон режими Яманга қарши тажовузларини тўхтатиши лозим ва Яман масаласини бу мамлакат халқи ҳал этиши даркор деб таъкидлади.