Ислом Инқилоби олий раҳбари: АҚШ билан музокаралар санкциялар тугунини ечмайди
(last modified Thu, 13 Mar 2025 12:25:57 GMT )
март 13, 2025 17:25 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: АҚШ билан музокаралар санкциялар тугунини ечмайди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: АҚШ билан музокаралар санкциялар тугунини ечмайди

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий АҚШнинг амалдаги ҳукумати билан олиб борилган музокараларни самарасиз ва санкциялар тугунини янада кўр қилиш бўлишини айтиб, Эрон Ислом республикаси ҳар қандай зарбага қатъий жавоб беради деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Эрон Ислом Инқилоби етакчиси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг турли бурчаклардан келган минглаб талабалар ва сиёсий ижтимоий , маданий ташкилотлар фаоллари ва талабалар жиҳодий гуруҳлари билан учрашувида, Ғарб ҳаракати қаршисида пасивлик, Эрон миллати ва мамлакатининг кучли томонларини эътиборсиз қодиришига оли келади, деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳбари бу учрашувда,  Ризохонни /Эрондаги паҳлавийлар сулоласиниг асосчиси/ бузғунчи ғарбпарастлик ва ғарбчиликнинг символи ва кўриниши сифатида ҳисоблаб, инглизлар бу безорий ва зўравон шахсни ишлатиб, кейин ўз манфаатларини талаб қилганидек, уни ҳукуматдан узоқлаштирдилар,аммо айни пайтда Ризохоннинг ғайриитабиий доираси мамлакатнинг барча шилари ва масалаларида Ғарбга эргашиш ва Ғарб билан бирлашиш заруратини жамоатичик фикрига юклатди ва улар мамлакатни ичкаридан вайрон қилдилар, ҳамда миллий иқтисодиёт, миллий ички ва ташқи сиёсат каби миллий ҳеч нарса қолдирмадилар, эронликлар учун ҳатто миллий кийим ҳам ҳатто қолдиришмайди деб изоҳладиар.

Ғарб давлатларининг  Эронда бўлишнинг иккнчи тажрибасига мамлакатнинг бир қисми Англия ва Чор Россияси томонидан босиб олингани, очарчилик, минглаб рдамларнинг ўлими ички ҳаракатларнинг бостирилиши ва Ризохон даврида Дурсо нефт шартнмомаси каби шармандали шартномаларнинг жорий этилиши каби аччиқ воқеаларга сабаб бўлганини таъкидлаган Оятуллоҳ Хоманаий, бу воқеалар Ғарбнинг ички табиатини халққа, айниқса ёшларга очиб берди, яъни  Ғарб давлатларнинг  дарзмолланган қиёфаси , табассуми ортида ғаразли ва хиёнат борлигини, бу ҳол мамлакатда Ғарб цивилизациясига иштиёқ ва мафтунликнинг пасайишига олиб келганини қўшимча қилдилар.

Миллий нефт ҳаракатни Ғарбнинг ички қиёфасини очишда тарихий бурилиш нуқтаси бўлганини эслатган Инқилоб раҳбари шунингдек, Мусаддиқ Англияга қарши курашда АҚШга таянган ва умид қилга бўлса-да, АҚШ томонидан зарбага учради ва унинг ҳукуматига қарши тўнтариш АҚШ пули ва ресусрлари билан амалга оширилди, деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари

 

1332-йил 28-мурдод ойидаги давлат тўнтаришиниг натижаси Ғарбга таяниш тарақиқётга сабаб бўлмаслиги аксича ривожланишнинг одини олишга олиб келишини кўрсатганини маълум қилган Инқлоб раҳбари дедилар: Ғарб давлатлари ўз манфаатлари ва исрофгарчиликларига зид бўлган ҳар қандай ҳодисага шафқатисз муносабатда бўлишлари ҳақиқати яққол аён бўлди.

Эрон Олий раҳбари АҚШга қарши қарама-қаршилик ҳаракатларнинг бошланишини, масалан Теҳрон университети талабаларининг АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Никсон сафарга қарши 16-озар куни қўзғолони ва ўша пайтдаги ҳукумат қўлида 3 талабанинг қурбон бўлганини Ғарбнинг ички дунёси фош бўлганининг оқибатлари сифатида баҳолаб, Ғарб Инқилоб ғалабасигача заифлашишига қарамай, Ғарбга бўлган қизиқишнинг давом этишига ишора қилиб, агар ҳижрий-шамсий 1357-йилда Ислом Инқилоби б рўй бермаганида,  четга қарамлик кучайиши биланмамлакат  барча неъматлардан, маънавий бойликлардан маҳрум бўлар эди  деб баён этдилар.

У киши,  душманнинг уринишларидан мақсадини, хусусан янги музокара ва мулоқот усулларини қўллаш орқали Ғарбнинг Эронга таъсири ва ҳукмронлигини тиклаш ҳамда инқилобдан олдинги ўша пассивлик, итоаткорлик ва қарамлик руҳини ёш эронлик талабаларда такрорлаш бўлганини тилга олиб, ушбу режага қарши курашнинг йўли кучли руҳ билан давом этишдир. Қолаверса, ғаразгўйларнинг саъй-ҳаракатларига қарши диний-ахлоқий, тасаввуфий масалаларда ҳам яхши ўсиш кузатилиб замонавий тилни пухта эгаллаган қимматли интелектуал унсурлар исломий тушунчалрни фойдаланмоқда деб аниқлик киритдилар.