Эронда парламент ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг сайловлари бошланди
(last modified Fri, 21 Feb 2020 06:38:22 GMT )
феврал 21, 2020 11:38 Asia/Tashkent

Бугун жума соат 8:00 Эрон парламенти 11 чи сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чақириғи ўртабосқиич илк сайловлари бошланди.

Эрон парламентининг 11 -чи сайлови бутун Эрондаги 208 сайлов марказларида бўлиб ўтади ва унда 290 нафар вакиллар сайланилади.

Овоз бериш муддати 10 соат давом этиши ва лозим бўлганда  шаҳар ва вилоят ҳокимлари эълонига асосан унинг муддати яна узайтирлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча соат 8:00 да Эрон парламенти 11- чи сайлови ташвиқотлар ўтказиш муддати якунанганди.

Шу ҳолда Эрон Ички ишлар вазирлигининг сайлов штаби раиси Жамол Араф  Эрон парламентининг 11 чи сайловида  7 минг 157 нафар номзодларни рақобат қилишига тўхталиб,  бутун мамлакатда 55 минг овоз қуттилари жойлаштирилганини маълум этди.

Араф ўз сўзларида   Эрон парламентининг 11 чи сайловида  57 миллион 918 минг 159 нафар овоз бериш ҳаққига эгалар деб аниқлик киритди.