Зариф: АҚШ давлати Афғонистон халқини 19 йил давомида камситганидан кейин, таслим бўлди
(last modified Mon, 02 Mar 2020 06:54:28 GMT )
март 02, 2020 11:54 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ давлати Афғонистон халқини  19 йил давомида камситганидан кейин, таслим бўлди

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида Толибон ва АҚШ гуруҳи ўртасида тинчлик келишувини имзоланганига ишора этиб, эндиликда афғонистонликларни 19 йил ичида ҳақорат ва таҳқир қилганидан кейин АҚШ бу мамлакатда таслим бўлганини маълум этди деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  АҚШ босқинчилари ҳеч қачон Афғонистонга ҳужум қилмаслиги лозим эканлигини таъкидлаб, Афғонистонда ҳам Сурияда ҳам, Ироқ ва Ямандаги барча муаммоларда АҚШ сабабчидир деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф АҚШ минтақадан чиқиб кетади аммо ўзидан кейин вайронгарчиликдан ўзга нарса қолдирмайди деб ёзди.

Бир йил давомидаги музокаралар ҳамда Афғонистонда урушни тўхтатиш масаласидан хавотирлардан кейин АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.

АҚШ ва унинг иттифоқичлари 2001 чи йили Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш ва терроризмга қарши кураш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳжум қилди. Уша пайтдан бери  Афғонистонда нотинчликлар, уруш ва гиёҳванд моддалар контарабандаси  янада авж олган.

Афғонистон халқи бир неча маротаба бегоналарнинг ҳарбий иштирокига қарши чиқиб, АҚШ армиясини ўз мамлакатидан чиқиб кетишини талаб этган.

    

Ёрлиқ