март 03, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари Эронда ҳам пайдо бўлган вирус хусусида тавсияларини эълон этдилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари " Ниҳол экиш" куни муносабатида икки ниҳол-кўчатларни экканидан сўнг, Эронда ҳам тарқала бошланган вирус хусусида тавсиялар қилишди.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманай ҳазратлари  Эронда  " Табиий манбалар ҳафталиги ва дарахт экиш" куни муносабатида  иккита мевали ниҳолни экиб, дарахт экиш хайр- баракали амал эканлигини таъкидладилар. Ул Зот сўзларида  Эронда тарқалган вирусга тўхталиб, олдин ҳам шифокорлар, тиббий ҳамширалар ва касалхоналик персоналларга миннадорчилик билдирганимдек яна бир бор ўз химмати ва саъй ҳаракталари билан  Худо йўлида бебаҳо хизматлар қилаётган  бу  азизларга миннадорчилигимни изҳор этаман деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари  касалларни соғайиши учун Худо даргоҳига дуо қилиб,  бу вирус натасида вафот этган шахслар аҳли- оилаларига ҳамдардилк билдирар экан,  хасталик ва инфекцияни олдини олиш хусусисидаги тиббий  соҳа масъулларининг тавсиялари ва дастурурамалларини унутмаслик лозим, чунки  Худованд бизларни  ўзимиз ва бошқалар соғлиқ -саломатилиги учун масъулият сезишга вазифадор этган деб буюрдилар.

Оятуллҳил Узмоъ Хоманаий  тавсияларининг бошқа қисмида  Худога юз келтириш ва таважжуҳ қилишга чақириб,  албатта бу бало унча катта эмас ва ундан ҳам хавфлироғи мавжуд бўлган, аммо  мен буюк балоларни даф этиш учун паҳизкорлар ва ёшларнинг пок кўнглидан  чиқадиган дуоларга умид қиламан чунки  Худованд даргоҳига юз келтириш ҳамда   ислом азиз пайғамбари ва  буюк имомлардан шафоатлар сўраш    кўп муаммоларни ҳал этишига кўмаклашади деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  шунингдек  дунёдаги кўп мамалакатларни ушбу вирус муаммосига дучор бўлгани ва кўп инсонларни унга мубтало бўлганига тўхталиб, бизнинг маъсулларимиз  биринчи кунлардан бошлаб,  садоқат, азтойидил ва шаффоф тарзда бу борада маълуотлар тарқатиб халқни бу муаммодан огоҳ этдилар, аммо ўз ичкарида бу вирус янада кўпроқ тарқалган айрим мамлакатлар  бу мавзуни яширишга уриндилар  албатта бизлар  бошқа мамлакатлардаги касалларни соғайиб кетиши учун ҳам Худо даргоҳига дуолар қиламиз ва уларга тез шифо беришини тилаймиз деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон халқининг эзгу ва инсонпарварлик ҳатти-ҳаракатлари жумладан  молиявий кўмаклари ва гигена тажҳизотларини тақдим этганига  ишора этиб,  бу амаллар жуда ҳам яхши ва эзгудир ва ушбу ютуқларни ва эзгу амалларни  сақланиши  балони неъматга ва таҳдидни  имкониятга  айлантиради, мен ҳам  азиз Эрон халқи учун мукаммал  бир тинч ва соғлом ҳаётни орзу қиламан деб аниқлик киритдилар. 

Ёрлиқ