Ҳазрат Али /а/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
Бугун якшанба 1441- чи ҳижрий -қамарий йил ражаб ойининг 13 чиси, милодий ҳисоб билан 2020 -чи йил март ойининг 8 куни Ҳазрат Али /а/ нинг валодат кунларига тўғри келади.
Ҳазрат Али бин Абитолиб /а/ ражаб ойиниг 13 куни Каъба уйида дунёга келдилар ва ёшлик замонидан бошлаб ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ олдида вояга етдилар.
Ул Зот ислом динини қабул қилган биринчи шахс эдилар ва бу буюк диннинг барча босқичлари яъне ташвиқотлари ва ривожлантиришида пайғамбарга энг яқи инсон эдилар.
Эрон ислом жумурияти календарида дунёдаги шиаларнинг биринчи имоми -Ҳазрат Али а/нинг валодат кунлари " Оталар куни" сифатида номланган.
Эроннинг худопараст ва мўмин халқи бу санада муқаддас маконларга бориб Ҳазрат Али /а/ валодат кунини кенг нишолайдилар.
Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам ушбу муборак сана муносабати билан барча мусулмонлар ва дунёнинг барча эрксеварларни табриклайди.