Эрон армияси коронавирусни олдини олиш учун машғулотларини бошлади
(last modified Sun, 15 Mar 2020 09:11:09 GMT )
март 15, 2020 14:11 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси коронавирусни олдини олиш учун машғулотларини бошлади

Бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси экологияни сақлаш маркази томонидан коронавирусни олдини олиш учун машғулотлари бошланди.

Эрон армияси умумий алоқалар хабарига кўра, мазкур машғулотлар  адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий бошчилигидаги армиянинг экология маркази назорати ҳамда  генерал Каюмарс Ҳайдарий қўмондонлик қилаётган армия пиёда кучлари иштирокида ўтказилмоқда.

Пайшанба куни Инқилоб раҳбари  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқириийга берган фармойишида, коронавирусга қарши кураш заминасида Эрон қуролли кучларини халққа кўрсатаётган хизматлари ва ёрдамларини олқишлаб , ушбу инфекцияни олдини олишни кучайтириш учун даволаш ва соғлиқни сақлаш қароргоҳи қолабида хизматларни ташкиллаштириш лозимлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси сайтининг хабар қилишича, кеча Ҳазрат Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий ўз дастурида бу вирусни биологик ҳужум бўлиши эҳтимолига эътибор бериб бундай ҳатти-ҳаракатлар  биологик ҳужумларни ҳимоя қилиш учун ў навъидаги машғулотлар сифатида  миллий куч- қудратини ошириши мумкин деб изоҳладилар.

Ёрлиқ