Руҳоний: АҚШ халқи Вашингтон давлатининг нотўғри сиёсатларини олдини олиши зарур
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ халқига қилган хитобида, Эронда бўҳронларни олдини олиш ва бошқаришда молиявий манбаларни чекланиши ва тиббий системасини заифлашишига сабаб бўладиган ҳар қандай душманона ва нотўғри сиёсатларни барча мамлакатларда ушбу пандемияга қарши кураш жараёнига билвосита таъсирини ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, ўз мурожаатида, АҚШ давлатининг санқцияларини Эронда кўп оддий фуқароларни ўз иши, даромади ва соғлигини бой беришига сабаб бўлганини таъкидлаб, Эрон миллати бу марта ҳам вирус қаршисида ҳам АҚШнинг золимона сиёсатлари, санкциялари ва максимал даражадаги босимлари қаршисида ҳам метин дек тура олиб муқовимат қилади деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Эрон халқини ушбу қийин давр ва вазиятдан ўтишига тўхталиб, АҚШ халқи ушбу золимона босимлар уларнинг номи, овозлари ва тўлайдиган солиқ маблағлари орқали Эрон халқига қарши қўлланишига розилар -ми" деб қўшимча қилди.
Эрон президенти, эндиликда АҚШ халқини АҚШ давлатига баланд овоз билан фарёд қилиши ва ундан жавоб беришини талаб қилишининг вақти етиб келган. АҚШ халқи бу мамлакат обру- эътиборига бундан ҳам кўпроқ зарба берилишига ижозат бермаслиги лозим деб аниқлик киритди.
Жаҳонда жумладан Эронда коронавирсни тарқала бошлангани ва унга қарши кўптомонлама қарши кураш лозимлигига қарамай АҚШ иларигидек Эронга қарши максимал даражадаги босимларни давом эттиришни таъкидлаб, Теҳронга нисбатан янги санкциялар қўллашга уринмоқда.