Руҳоний: Хавфсизлик кенгашида санкцияларни четлаб ӯтишга қаратилган лойиҳа кӯриб чиқилади
(last modified Wed, 25 Mar 2020 10:26:47 GMT )
март 25, 2020 15:26 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Хавфсизлик кенгашида санкцияларни четлаб ӯтишга қаратилган лойиҳа кӯриб чиқилади

Эрон президенти деди: БМТ Хавфсизлик Кенгашида коронавирусга қарши кураш шароитида санкцияларни четлаб ӯтишга қаратилган ҳужжат қабул қилиш ҳақида суҳбатлар бӯляпти.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний давлатнинг бугунги йиғилишида Ташқи ишлар вазирлигининг жаҳон ҳамжамиятини санкцияларни қӯллаб-қувватламасликка чақириб, яхши ҳаракатни бошлаб берганини таъкидлаб, деди: Эроннинг турли мамлакатларда музлатилган бойликларини қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз ва бу соҳада жиддий қадамлар ҳам қӯйилди.

Руҳоний илова қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти  ёрдам сӯраган мамлакатга ӯз имкониятлари доирасида кӯмак етказади ва ҳамкорлик қилади, бошқа мамлакатларнинг кӯмакларини ҳам Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сиёсатлари доирасида қабул қилади.

Американинг асосий эҳтиёж товарлари ва ҳатто дори-дармон ва медицина жиҳозларини ҳам ӯз ичига олган бир томонлама золимларча санкциялари Эрон халқи, айниқса коронавирусга йӯлиққан беморлар учун жуда кӯп қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Америка президенти Доналд Трамп эса ӯтган жума куни Эронга нисбатан санкцияларни олиб ташлашга қарши эканлигини таъкидлади.

Ёрлиқ