Эрон ва Россия Парламент раҳбарлари коронавирусга қарши кураш доирасида мулоқот қилишди
Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси ва Россия Давлат Думасининг раҳбари икки томонлама муносабатлар, коронавируснинг дунёга тарқалиш суръати ва унга қарши курашда муштарак сай-ҳаракатлар доирасида мулоқот қилишди
Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Али Лорижоний Россия Давлат Думасининг раҳбари Вячеслав Володин билан телефон орқали мулоқотида Американинг айрим мамлакатларга нисбатан жорий қилган санкцияларини ноқонуний ва ноинсоний деб атаб, илова қилди: Американинг айрим мамлакатларга нисбатан жорий қилган биртомонлама санкциялари минглаб инсонларнинг жонини хавф-хатар билан юзлантирган.
Барча ноинсоний санкциялар, жумладан дори-дармон ва тиббий жиҳозларни ӯз ичига олган санкцияларга барҳам берилиши керак.
Россия Давлат Думасининг раҳбари Вячеслав Володин ҳам мулоқот чоғи Американинг барча бир томонлама ноқонуний санкцияларини нафратланарли деб атаб, илова қилди: Россия Американинг бугунги шароитда коронавирусга қарши олиб борилаётган бутунжаҳон курашига тӯғаноқ бӯлаётган санкцияларига қаршидир. Биз барча санкцияларга барҳам берилишини талаб қиламиз.