Инқилоб Раҳбари: ўз тарихи давомида бугунги инсонларни нажоткорга эҳтиёж сезиши мислсиздир
(last modified Thu, 09 Apr 2020 09:50:22 GMT )
апрел 09, 2020 14:50 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: ўз тарихи давомида бугунги  инсонларни  нажоткорга эҳтиёж сезиши мислсиздир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бугунги инсонларни нажоткорга эҳтиёж сезаётганини тарих давомида мислсиз эканлигини эслатиб, порлоқ келажак учун йўл очиб беришга умид қилиш ва ишониш яъне интизор маданиятининг ҳақиқийлигини таъкидлаб, Эрон халқи умумий хасталиклар ва модерн вабо яъне коронавирусга қарши курашда ҳам ижобий натижаларга эришганини маълум этди деб қўшимча қилдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  шаъбон ярими муносабатида, ҳамда Ҳазрат Маҳдий /ажж/ валодат кунларида билдирган сўзларида, Эрон халқи, дунё мусулмонлари ва эрксевар халқларини ушбу муборак айём билан табриклаб, илм, ақл ва тажрибани  Аллоҳнинг буюк неъматлари ва кўп муаммоларни ҳал қилувчи мавзу эканлигини таъкидлаб,  илм, ақл ҳозиргача исботлангани дек  адолатсизлик муаммоларини ҳал қила олмайди ва инсонларнинг ушбу доимий орзуларини руёбга чиқариш учун илоҳий қудрат лозим ва шу сабабдан Ҳазрат Маҳдий /ажж/нинг асосий маъмурияти  ер куррасида адолатни ўрнатишдир деб баён этдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муазам раҳбари,  шаъбон ярими муносабатида билдирган сўзларининг бошқа қисмида  тиббиёт соҳаси тизими ва уларнинг фидокорликлари айниқаса шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа барча ишчилар фаолиятининг муҳимлиги ва  азаматига тўхталиб,  шифокорлар ва бтиббиёт соҳасининг барча ишчилари ўз жони ва соғлигини халқ хизматига йўналтиришган ва  уларнинг ушбу фаолиятидан эзгу хотиралар Эрон халқи эсига абадий қолади деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  тиббиёт соҳаси ёнида, бу соҳага қарашли бўлмаган кўнгиллилар , мадрасалар ва университеталар талабалари,  минглаб кўнгиллилар ва барча фуқаролар ҳам  таҳсин офаринга арзийдиган  хизматини намойш этишганига ишора этиб,  буларндан ташқари  қуролли кучлар ҳам  ҳатто илмий заминларда,  тиббий тажҳизотлар ишлаб чиқаришда бор куч қудратини ишга солган деб айтдилар.

Ул Зот  Ғарб маданияти ва цивилизацияси ҳозирги бўҳронда ўз натижаларини-кучсизлигини намойиш этганини баён этиб,  бир давлатни бошқага давлатга тегишли ҳатто тиббий ниқоблар ва бошқа тажҳизотларни  йўлда мусодара этиб олиб кетиши,    қисқа муддат  ичида барча магазинларини бўшатилиши , бир гуруҳни туалет қоғози устидан жанжаллашаётгани,  ё бир гуруҳни хатар сезган пайтда қурол сотиб олиш учун саф тортгани, , касаллар орасида фарқ қўйилишининг барчаси  Ғарбда назарга ташланадиган воқеа ҳодисалардир деб эълон этдилар.  

Инқилоб раҳбари, биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари, Вьетнам уруши ҳамда АҚШни Афғонистон ва Ироққа уюштирган ҳужумларини  ўтган йилдани энг муҳим ва буюк ҳодисалардан эканлигини баён этиб,  коронавирус пандемияси дунёдаги зўравон қудратларни мазлум халқлар айниқса Фаластин ва Яманга нисбаттан зулм қилаётгани эслардан чиқишига сабаб бўлмаслиги лозим, шунингдек  зўравон қудратлар фитналаридан ғафлатда қолмаслик зарур, чунки  айрим томонларни  бизлар душманлик қилмаганида улар ҳам душманлигини тўхтатишади деган тассавурларининг аксича зўравн қудратлар  диний халқчиллик ва исломий жумҳурият тузумининг сутунлари ва асл моҳиятига душманлик қилишмоқда деб қўшимча қилдилар.

 

Ёрлиқ