Швецариялик спортчининг эътирози/ Зулм байроғидан юз ўгириб, инсонийлик виждонга юз келтириш
-
Швецариялик спортчининг эътирози/ Зулм байроғидан юз ўгириб, инсонийлик виждонга юз келтириш
Швецариялик спортчиларнинг Исроил байроғидан юз ўгириши ёш европаликлар онгида улкан фалсафий ҳақиқатни акс эттиради.
* Швецариялик қиличбозларнинг Европа чемпионати меддалини топшириш маросимида сионистик режим байроғидан юз ўгирган рамзий ишораси шунчаки спорт норозилиги эмас, балки бу ҳаракат дунёнинг ахлоқий сукунатига қарши чуқур фалсафий позицияни акс эттиради. Буюк давлатлар "ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи" шиори остида Ғазо сектори болаларининг қирғин қилинишини оқлаётган дунёда, бу спортчилар оддий, аммо мазмунли бурилиш билан инсониятнинг уйғонган виждонларини кўрсатмоқда.
* Швецария қиличбозлари баъзида расмий маросимда жим бўлиш, ҳатто норозилик бўлса минглаб дипломатик нутқлардан кўра самаралироқ эканлигини кўрсатди..
* Швецариялик спортичлар бу имо-ишора билан Фаластин муаммоси ҳали ҳам " ўзгани" ҳурмат қиладиган барча инсонлар муаммоси эканлигини исботладиар. Бу экзистенсиалистик қарашдир. Бировга зулм қилинганда, ҳамма бақириши керак.
* Ташкилотларнинг узр сўраши, Ғарбнинг иккиюзламачилигини фош қилиш имконмятидир. Швецария қиличбозлик федерациясининг узр сўраши ва спортчиларни қарама-қаршиликка қўйиш таҳдиди, Ғарбнинг маънавий иккиюзамачилигининг яққол далилидир. Назарий жиҳатдан, улар " сўз эркинлиги"ни ҳимоя қиладилар, аммо Исроил режими номи келганда, бу эркинлик фақат жиноятни маъқуллаш контекстида мантиқий бўлади.
* Анти-сионистик ҳаракат энди глобал ҳаракатга айланди. Эронлик спортчиларнинг болаларни ўлдираётган режим вакиллари билан беллашишан қайта-қайта бош тортишидан , 2023 йилда Ироқ терма жамоасини уйинни тарк этиши ва 2025 йилда швецариялик қиличбозларнинг норозиликигача бўлган аниқ мурожаат шудир: сионистик апартеидига қарши чиқиш ҳаракати энди фақат ислом олами билан чекланмайди. Энди Ғарбнинг уйғонган виждонлари ҳам кураш сафига қўшилмоқда.