Европа қурол эмарголари Исроил режимининг ҳарбий иқтисодиётига мисли кўралмаган зарба беради
-
Европа қурол эмарголари Исроил режимининг ҳарбий иқтисодиётига мисли кўралмаган зарба беради
Исроил режимининг иқтисодий устунларидан бири сифатид танилган бу режим қурол бозори шартномалари ва санкцияларнинг бекор қилиниши туфайли миллиардлаб долларлик даромаднинг камайигши хавфи билан юзлашмоқда.
* Сионистик режимнинг ихтисослашган иқтисодий газетаси “Calcalist”нинг хабар қилишича, сўнгги ойларда Ғазо уруши юзасидан босим ва жамоатчилик норозилиги остида Исроил режимининг қарийб 600 миллион евролик қурол-яроқ шартномалари бекор қилинган ва режим ҳам бир неча миллиард долларлик шартномаларни йўқотиш хавфи остида. Хусусан, Испания ҳукумати сўнгги ойларда Исроил режимининг йирик компаниялари, жумладан Рафаэл билан қурол-яроқ сотиш бўйича бир қанча шартномлаарни бекор қилди.
* Бу шартномаларнинг бекор қилиниши ва санкциялар жорий этилиши Испания ҳукуматининг Исроил режимини Ғазодаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга ва "геноцид"га чек қўйишга мажбурлаш мақсадида оли бораётган сиёсий босим сиёсатининг бир қисмидир. Қурол эмаргосидан ташқари Испания ҳукумати Исроил режимига кемалар ташиш ва стратегик хомашё экспорттига кенг қамровли чекловлар киритди ҳамда Фаластиннинг ноқонуний аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини олиб киришини ҳам тақиқлади.
* Расмий ҳукумат идораси бўлган Исроил Мудофаа Саноат ташкилоти бу тенденциянинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, янги шартномаларнинг бекор қилиниши ёки тўхтатилиши Исроил иқтисодиёти учун миллиардлаб долларлик зарарга олиб келишини билдирди.
* Яна бир ўзгаришда, АҚШнинг Microsoft компанияси булутли ҳисоблаш ва сунъий интелект хизматларини Исроил разветкаси бўлимининг 8200- бўлимида тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳаракат ушбу технологиялар фаластинликларни кенг миқёсда кузатишга қўлланилаётгани ва Исроил ҳарбий технологияларига халқаро босимнинг рамзи бўлганлиги ҳақидаи хабарлар эълон қилинганидан кейин амалга оширилди.
Қурол саноати Исроил режими иқтисодиётнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади ва ҳар йили режимига 10 дан 12 миллиард долларгача валюта даромад келтиради.