Эрон армияси кунида коронавирусга қарши курашдаги янги ютуқлар тақдимоти бўли ўтди
29 фарвардин Эрон ислом жумҳурияти армияси кунидаги " Хизмат паради" маросимида коронавиурсга қарши заминасидаги бир нечта ютуқлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Бу ютуқлар жумласидан, шаҳар кўча -хиёбонларини дизенфекция қилиш ва ифлосликларни бартақараф этиш учун мўлжалланган катта системаси /тажҳизоти/ эди. Бу система бир дақиқада 500 литр потенсиал билан 50 метр радиусида тозалаш ва дизенфекция қилиш амалиётларини ижро этиши мумкин.
Эрон армияси пиёда кучлари ўрганишлар ташкилотида ишлаб чиқарилган бу тажҳизотда 5 минг литр дизенфекция қилувчи моддаларни жойлаштиришни имкони бор.
Шунингдек кичик масоҳатда дизенфекция қиладиган Турбужет тажҳизоти, кўчма лабораториялар, химиявий, биологик моддалар ва микроблар мавжуд жойларни аниқловчи лаборатория армия кунида тақдимоти бўлиб ўтган бошқа юутуқлардан эди.
Бундан ташқари Эрон армияси пиёда кучлари мустахассилари томонидан ишлаб чиқарилган Розий номли дизенфекция қиладиган икки система ва яна бошқа бир тажҳизотнинг тақдимоти бўлиб ўтди.