Ўзбекистон ва ICESCO ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
(last modified Sun, 25 May 2025 06:26:55 GMT )
май 25, 2025 11:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва ICESCO ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
    Ўзбекистон ва ICESCO ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашди.

Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар режасини имзоладик", — деди вазир.

Учрашувда кенгайиб бораётган ҳамкорлик ҳақида атрофлича фикр алмашилд.

"ICESCOнинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз", — деб ёзади Саидов.