Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 54 мингдан ошди
(last modified Fri, 17 Apr 2020 11:49:33 GMT )
апрел 17, 2020 16:49 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 54 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусдан даволаганларнинг сони 54 минг 64 нафарга етганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида  1 минг 499  нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус  юқтирганлар сони 79 минг 494 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 89 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  4 958  кишига етганини эълон қилди.

Бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 100 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 147 минг нафари вафот этган ва 554 минг нафари ҳам соғайган.

Ёрлиқ