Эронда коронавирусга қарши антителолар ишлаб чиқариш муқаддамаси муҳайё этилди
(last modified Sun, 19 Apr 2020 06:49:24 GMT )
апрел 19, 2020 11:49 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга қарши антителолар ишлаб  чиқариш муқаддамаси муҳайё этилди

Эронлик мутахассисларнинг саъй- ҳаракатлари билан, Эронда коронавирусга қарши антителолар ишлаб чиқариш муқадамаси муҳайё этилди.

Эслатиб ўтамиз антителолар иммунитед ҳосил қиладиган моддалар бўлиб организмининг антигенлари иштирокига жавобан ҳосил бўлади ва қонда айланади.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра,   Эронда плазма терапияси раҳбари  Ҳасан Абулқосимий,   Эронда коронавирусга қарши антителолар ишлаб чиқариш муқаддамаси муҳайё этилганига ишора этиб,  эронлик мутхассисларнинг идеяси бундай антителоларни ишлаб чиқариш бўлиб бу фаолият сўнгги босқичда эканлигини таъкидлади.

Абулқосимий шунингдек,  бу заминда кўпгина яхши  ишлар давом этмоқда ва Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.

 Эронда плазма терапияси раҳбари,  плазмани холисроқ бўлиши ва уни сақлашни мазкур лойиҳанинг афзалликларидан эканлигига тўхталиб, плазма 20 градусдан камроқ ҳарорат ва махсус тажҳизотларда сақланади, аммо бу ҳолатда ҳатто дорихоналарда ҳам сақланади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ