Муқаддас мудофаа Эрон ислом инқилобининг тарихида ёрқин даврлар бўлган
(last modified Fri, 23 Sep 2016 14:08:50 GMT )
сентябр 23, 2016 19:08 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаа Эрон ислом инқилобининг тарихида ёрқин даврлар бўлган

Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари Муқаддас мудофаани Эрон ислом инқилобининг тарихида ёрқин даврлар бўлган деб атади

Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари Муқаддас мудофаани Эрон ислом инқилобининг тарихида ёрқин даврлар бўлган деб атади. Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусайн Исломий пайшанба куни Эрон телерадиокомпанияси билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, саккиз йиллик Муқаддас мудофаа йилларида ва Ироқнинг Эронга қарши мажбурий жангида халқнинг иймони ва фидокорлиги билан иқтисодий ва қурол аслаҳа жиҳатдан бутунлай қўршовда қолишига қарамай, Исломий жумҳуриятнинг буюк асосчиси бўлмиш Имом Хумайни (ра) ҳазратларининг раҳбарлиги остида Эроннинг ифтихори минтақада ўз мавқеини ўрнатди.

Генерал Исломийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти Муқаддас мудофаадан сўнг, танк, артилерия, турли русумдаги радарлар, превентив ракеталар, учувчисиз учадиган самолётлар, денгизда жойлаштириладиган миналар сингари қуруқликдаги системасини ишлаб чиқармоқда ва айни пайтда ҳам уруш даврида ишлатиладиган турли ҳарбий воситалар жумладан узоқ масофага учадиган ракеталар ва без пилот аппаратларни ишлаб чиқарияпти.