Лавров: Европа Иттифоқи Россияга қарши иддаоларини исботлаш учун бирор далил тақдим этмаган
Россия ТИВ раҳбари Европа давлатлари коронавирус хусусида Россияни нотўғри маълумотлар тарқатишда айбдор этиш учун бирор далил тақдим этмаган деб айтди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Европа иттифоқи коронавирус хусусида Россияни нотўғри маълумотлар тарқатишда айбламоқда ваҳолангки Россияга қарши иддаоларини исботлаш учун бирор далил келтирмаган деб қўшимча қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги бир неча кун олдин Европа Иттифоқи томонидан Россияни коронавирус тарқалиши хусусида Ғарб давлатларига қарши нотўғри маълумотлар тарқатгани хусусидаги ҳужжатларига қўл топганини хабар қилганди.
Россия президентлик идораси наттоғи Дмитрий Песков ҳам бу иддаоларга кўрсатган аксиламалида, Москва давлатани коронавирус пандемияси хусусида нотўғри маълумотлар тарқатмоқда деган иддаоларида бутунлай асос йўқ деб таъкидлади.