Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг Ӯқитувчи куни муносабати билан табриги
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ӯқитувчи куни муносабати билан умумтаълим мактаблари, университетлар ва диний илмий ҳавзалардаги ӯқитувчиларни табриклаб, муаллимларнинг буюк масъулияти болалар ва ёшларнинг истеъдодини парваришлаш, одилона диний жамият барпо қилиш йӯлида исломий ва инқилобий қадриятларни ривожлантиришдан иборат эканлигини таъкидладилар.
Бугун урдубиҳишт ойининг 12-куни (1 май) устод Муртазо Мутаҳҳарий шаҳодатга етказилган кун Эрон Ислом жумҳуриятида "Ӯқитувчи куни" сифатида нишонланади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари бу муносабат билан табрик номаларида исломий тизим диний адолатли юксак жамиятни вужудга келтириш мақсадида шаклланганини эслатиб, илова қилдилар: исломий мамлакатда болалар ва ёшлар ӯзининг малака ва истеъдодларини олий миллий қадриятлар, яъни исломий ва инқилобий қадриятларни юксалтириш жараёнига сафарбар этишни ӯрганадилар.
Ӯқитувчилар масъулиятини ӯз зиммасига олган бу таълим жараёни муборак ва улуғ жиҳод ҳисобланади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари шунингдек, бу баёнияда эслатиб ӯтдиларким: Ислом бизни манфаатли билимларни ӯрганишга даъват қилади. Манфаатли илм-фан эронлик ёшларни мамлакати ва халқининг ривожланишига ҳисса қӯшишнинг зарурий воситалари билан жиҳозлантиради.Унинг шахсиятини шакллантиради, руҳий ва маънавий камолотини такомиллаштиради, ӯзига бӯлган ишончини мустаҳкамлайди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидладиларким: Алҳамдулиллаҳ, ёшларимиз бугунги моддий дунёда ӯхшаши бӯлмаган ибрат намуналарига эгадирлар. Эрон халқининг муборак шаҳидларга Аллоҳнинг саломлари, ӯқитувчиларига миннатдорчилигимиз ва оқибатли ёш авлодига эътибор ва эътирофимиз фидо бӯлсин.