Хушхабар! Эронда бугундан бошлаб масжидлар очилади
Мамлакатда коронавирус сабабли киритилган чекловлар бекор қилина бошланди – дўконлар, боғлар ва бозорлар очилган, шаҳарлараро автомобил йўлларида ҳаракатланиш тикланган.
Коронавирусга қарши курашда улкан муваффақиятларни қӯлга киритган Эроннинг қатор туманларидаги масжидлар душанба кунидан очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг коронавирус юқиш хавфи минимал деб топилган 132та туманидаги масжидлар очилади.
Ҳукумат карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда. Ўтган ҳафтада Руҳоний яқин вақт ичида чеклов чоралари юмшатиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинишини маълум қилганди.
Мамлакатда коронавирус сабабли киритилган чекловлар бекор қилина бошланди – дўконлар, боғлар ва бозорлар очилган, шаҳарлараро автомобил йўлларида ҳаракатланиш тикланган.
Эронда коронавирусга чалинганлар сони 97,4 мингдан ошган, 6200 киши вафот этган.