Руҳоний: АҚШ ўз иддаоларига содиқ бўлса, Эронга нисбатан санкцияларини бекор этиши лозим
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини коронавирусга қраши кураш жараёнида Эронга ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини иддао қилганига кўрсатган аксиламалида, АҚШ давлати ўз иддаоларига содиқ бўлганини исботлаш учун Эронга нисбатан қўллаган ноқонуний санкцияларини тўхтатиши керак деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Япония Бош вазири Абэ Синдзе билан телефон орқали суҳбатларида коронавирусга қарши кураш жараёнида Япония давлатига Эронга етказиб берган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдириб, коронавирусга қарши кураш шунингдек ундан келиб чиққан қийин иқтисодий оқибатлар шароитида АҚШ давлати Эронга қарши золимона санкцияларини янада кучайтирган дея таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний фақат барча мамлакатларнинг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги билан бу вирусдан нажот топиш мумкинлигига тўхталиб, АҚШнинг золимона ва инсониятга зид санкцияларини кучайгани билан Эрон халқи ва давлати тиббиёт ҳамда озиқ -овқат билан таъминлаш заминларда кўп муаммоларига дучор бўлган деб қўшимча қилди.
Эрон презденти ўз сўзларида минтақа ва жаҳонда кескинликларни камайтириш учун саъй- ҳаракатларни давом эттириш зарурлиини таъкидлаб, сўнгги ҳафталардаги АҚШ давлатининг ҳатти -ҳаракатлари Ироқ ва Форс Кўрфази минтақасида кескинликларни янада ошишига сабаб бўлган деб изоҳлади.
Япония Бош вазири ҳам телефон орқали ушбу суҳбатларида коронавируснинг оғир вазияти ва ундан келиб чиққан глобал оғир иқтисодий оқибатлардан ўтиш учун барча мамлакатларнинг ҳамкорилкларини зарурий бир амр эканлигига ишора этиб, шундай бир вазиятда Ғарбий Осиёда кескинликларни ошиши хавотирланарлидир деб аниқлик киритди.
Абэ Шиндзе шунингдек Эронни минтақада барқарорлик ва тинлик ўрнатишда муҳим ва таъсирчан ролини таъкидлаб, Токио давлати бу заминда Теҳрон билан ўзаро ҳамколикларини давом эттиради деб эълон қилди.