Инқилоб Раҳбари кучли ва юқори бўлган иқтисодиётда ишчилар ўрни ва аҳамиятини таъкидладилар
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, кучли ва юқори бўлган иқтисодиёт системасида ривожланириш ва ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва сифатини оширишда ишчилар ва иш берувчининг муҳими масъулияти ва ўрнининг аҳамиятини таъкидладиар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари " Иш ва ишчи " ҳафтасида Эроннинг 7 та ишлаб чиқариш корхоналари билан билвосита видео орқали суҳбатларида ишчилар ҳафтаси муносабати билан барча ишчилар ва меҳнакашларни табриклаб мамлакатда ишлаб чиқариш соҳасини ривожлангани тўғрисидаги хабарларни эшитиши жуда муҳим бўлганини қўшимча қилдилар. Ул зот ишчилар жомеасидаги муаммоларга ечим топишга алоҳида эътибор бериш лозим бўлган масалалардан эканлигини баён этдилар.
Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Узмоъ Хоманаий ҳазратлари мамлакат иқтисодиётининг мақсадини ишлаб чиқаришни ошириш ва уни халқ орасида тўғри ва адолат доирасида тақсимлаш эканлигига тўхталиб, соғлом ва кучли иқтисодиётга эришиш учун ишчилар энг асосий сутун ва мамлакатда ишлаб чиқариш тармоғининг биринчи галдаги омилларидан ҳисобланади деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида новатор ва маҳоратли ишчиларни иш сифатини янада яхшиланишига сабаб бўлишига ишора этиб, бинобарин иқтисодий марказлар ва иш берувчилар иқтисодий манбалар ҳисобидан ишчи кучлар билими ва маҳорати ҳамда унинг урулиши кўпайтириши ва ўз навбатида ишчилар ҳам масъулиятни кўпроқ сезишлари лозим деб аниқлик киритдилар.
Ул Ҳазрат ишчилар ва иш берувчиларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожланишини икки сутуни эканлигини эслатиб, ишчилар ҳаққи ва ойлигига алоҳида эътибор бериш жумладан уларга адолат ва инсоф доирасида ойлик тўлаш, фаолият хавфсизлиги, даволаш ва тиббий хизматлари, суғурта ва таълим шароитини яратиб бериш зарурлигини айтиб ўтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида 1399-чи ҳижрий -шамсий йилни " Ишлаб чиқаришдаги сакраш" шиорини танлангани ҳамда Эрон иқтисод системасида ишлаб чиқариш тушунчасини инсон иммунитети ва гигиена системаси каби эканлигини эълон этиб, вирусларга қарши курашда инсоннинг иммуносистемаси муҳим бўлгани каби ишлаб чиқаришдаги ўсиш ва унинг муносиб бўлгани ҳар қандай табиий " вирус"лар ва санкция ва ё нефт бозоридаги ўзгаришларга ўхшаган " вируслардан мамлакатнинг "иқтисодий организми"ни ҳимоя қила олади деб эслатиб ўтдилар.
Инқилоб раҳбари ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчи ҳимоя қилишни масъулларини асосий вазифаларидан эканлигига тўхталиб, ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб- қувватлаш фақат нақд пул бериш маъносида эмас, балки монеа ва муаммоларни зарар этиш орқали тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар учун йўлни очиб бериш лозим деб аниқлик киритди.