Эрон ғарби ва шимоли ғарбида икки террорчи гуруҳча йўқ қилинди
Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлик кучлари мамлакат ғарби ва шимоли ғарбида иккита террорчи гуруҳчани аниқлаб йўқ қилишга муваффақ бўлдилар.
Кеча Эрон хавфсизлик вазирлиги умумий алоқалари маркази Эрон хавфсизлик кучлари мамлакат ғарби ва шимоли ғарбида қўшни мамлакатлардан Эрон ҳудудларига кириб терактлар уюштирмоқчи бўлган иккита террорчи гуруҳчани йўқ қилганини таъкидлади.
Мазкур хабарга асосан, амалга оширилган бу амалиёт жараёнида террорчи гуруҳчаларнинг 16 аъзои қўлга олинди ҳамда улардан 2-та Калашников автомати, 1 пистолет, 2 граната, 1 автомат магазини ва 240 та ўқ топилган.
Террорчи гуруҳча етакчиси реакцион арабий мамлакатлардан бирининг ҳимояти билан Европа яширмоқда..
Қўлга олинган террорчилардан баъзилари Эрон ғарбида бегуноҳ инсонлар, жумладан айрим тожирлар ва тадбиркорларни шаҳид қилган.