май 08, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Дамованд минтақасида юз берган бугунги зилзилада 2 киши қурбон бўлди

Теҳрон вилоятининг бўҳронларни назорат этиш идораси Бош директори бугун жума куни эрталаб соат 00:48 дақиқада Теҳрон вилоятида юз берган 5,1 балли зилзила натижасида 2 икки киши қурбон бўлиб 23 нафар жароҳат олганини тасдиқлади.

Бугун жума куни юз берган рихтер шкаласи билан 5,1 бал ер қимирлашининг ўчоғи Эроннинг Теҳрон вилояти Дамованд минтақасининг атроф теварагида бўлган.

Теҳрон вилоятининг бўҳронларни контрол этиш идораси Бош директори Мансур Дуржоний  шунингдек бу ер қимирлаш оқибатида ҳозиргача Теҳрон вилоятида икки нафар -60 яшар бир эркак ва жароҳат олгани ва 21 ёшли аёл инфаркт натижасида вафот этгани ҳамда жароҳатланган 23 нафардан 12 нафарининг жароҳати оғир бўлгани ва бошқа 11 нафарини касалхоналарда ётқизилганини қўшимча қилди.

Теҳрон вилояти бўҳронларни контрол этиш идораси зилзила юз бергани билан вилоятида барча ёрдам муассасалари шай ҳолатга келтирилгани ва Дамованд бўҳрони штабини ташкил этилганини хабар қилди.

Ёрдам кучларининг сўнги мълумотлари  зилзилада унча жиддий зарарлар етказилмаганидан далолат бермоқда.

  •  

 

Ёрлиқ