Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 84 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 83 минг 837 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 556 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 104 минг 691 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 55 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 541кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион минг кишини ташкил этиб, улардан 270 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 348 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.