Эрон Ироқ парламентининг Ал-Козимий таклиф этган кабинетнинг аксариятига /ишонч вотумини олқишлади
Эрон парламенти раисининг Халқаро ишлардаги ёрдамчиси Ироқ парламентининг Мустафо ал-Козимий таклиф этган кабинетнинг аксариятига ишонч вотумини қўллаб қувватлади.
Кеча Эрон парламентининг Халқаро ишлардаги махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Твиттер саҳифасида Ироқ парламентининг бош вазир Ал-Козимий таклиф этган кабинетнинг аксариятига ишонч вотумини эълон қилингани ҳамда Ироқ хавфсизлигини Эрон ва минтақа учун ўта муҳим эканлигини таъкидлаб шубҳасиз, икки мамлакатнинг мустаҳкам одимлари стратегик муносабатларни янада кучайишига сабаб бўлади деб ёзди.
Олдинроқ Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам тарқатган мурожаатида Ироқда янги давлатни ташкил этилгани муносабати билан бош вазири Мустафо Ал-Козимий, унинг кабинети,Ироқ парламенти ва халқини табриклаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим Ироқ халқи ва сайланган давлати ёнидадир деб эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз кеча Ироқ парламенти Мустафо Ал-Козимий кабинет вазирларининг бир қисмига ишонч вотумини эълон қилди.