Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 85 мингдан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 85 минг 64 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 529 нафарда коронавирус аниқлангани ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 106 минг 220 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 48 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 6 минг 589 кишига етганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 4 миллион минг кишини ташкил этиб, улардан 276 минг нафари вафот этган. Шунингдек 1 миллион 395 мингдан ортиқ инсонлар соғайиб кетган.