Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 87 мингдан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i52190-Эронда_коронавирусдан_тузалганларнинг_сони_87_мингдан_ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 87 минг 422 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
май 11, 2020 11:14 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 87 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 87 минг 422 нафардан ошгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 683   нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 109 минг 286 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 45  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  6 минг 685 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур Эронда 600 мингдан ортиқ фуқароларни коронавирусга тест топиширганига тўхталиб,  аниқланган янги касалларнинг 30 фойизи каслхоналарда ётқизилиб 70 фойзиида хасталик енгил бўлгани сабаб уйларига жавоб берилганини қайд этди.